Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Р.Муратова "Бирлик"МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Ўрганиш давомида депутат мактаб биносининг иситиш тизими, дераза ва эшикларнинг холати, синф хоналари ҳамда ўқувчиларнинг хавфсизлиги учун зарур шароитлар билан танишди. Дастлабки таҳлиллар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мактаб маъмуриятининг тегишли масъулларига топшириқлар берилди.