Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat saylovchilar bilan uchrashib, faoliyat jarayonlari bo'yicha axborot berdi
янв.21
Mahalla obodligi, aholi farovonligini ta'minlash bugungi kunning asosiy vazifalaridan biri hisoblanadi
янв.21
DEPUTAT O‘Z SAYLOVCHILARI OLDIDA AXBOROT BERDI.
янв.21
Islohatlar amalda
янв.21
Amaliy platformalar va infratuzilma loyihalari
янв.21
Mahalliy Kengashlar faoliyati 2030-yilga qadar rivojlantiriladi
янв.21
Ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish, hududlardagi islohotlar sur’ati va global muhitdagi yangi tahdidlar
янв.21
Mahallalarda o‘rganish ishlari olib borilmoqda
янв.21
Mahalla yettiligi ishlamas ekan-xalq bizdan rozi bo'lmaydi!
янв.21
Депутат аҳоли муаммоси ва мурожаатларини ўрганмоқда
Депутат аҳоли муаммоси ва мурожаатларини ўрганмоқда

📌O`zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири, туман Кенгаши депутати Насиба Мўминова Тойлоқ туманидаги Хўжақишлоқ, Сарибозор, Жумабозоар маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари билан учрашди. 

♻️Учрашув давомида Н. Мўминова маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиб, бандлигини таъминлаш масаласи юзасидан ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди ва фуқаролар мурожаатларини ўрганди. Маҳалла фаоллари "еттилик" фаолияти кўриб чиқилди ва ободонлаштириш ишлари бўйича қилинган ишлар билан танишилди.

✅Жумладан, Хўжақишлоқ маҳалласидаги тадбиркор Ф.Жўраевнинг мурожаатини жойига чиқиб ўрганди, ушбу масала юзасидан туман O`zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.  

♻️Шунингдек, Сарибозор маҳалласи биносини қайта таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан маиший чиқиндиларни вақтида олиб кетмаслик ҳолатлари бўйича, газ балонларини вақтида етказиб беришда муаммолар борлиги бўйича мурожаатлар келиб тушди. 

📌Ижроси муддат талаб қилинадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Slide 1 of 4