ЖАЛИЕВ Кабылбек, [28.05.2025 17:02]
МУНОСАБАТ
2025 — 2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси.
Барчамиз ҳам фарзандларимизнинг соғлом, билимли, ақлли бўлиб вояга етишини ҳоқлаймиз ва бу борада нафақат ота-оналар, балки давлатимиз раҳбари-ҳурматли президентимиз ва давлатимиз томонидан соғлом авлодни вояга етказиш буйича дастурлар қабул қилиниб, ўлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Аммо, минг афсуски, орамизда шундай оғир касалликларга эртадан чалинган фарзандларимизнинг борлиги бу ҳақийқатлик.
Бу борада президентимиз ва давлатимиз томонидан вояга етмаганлар орасидаги касалликларни эртадан аниқлаш, ўларнинг одини олиш, даволаш ва фаровон турмушга қайтариш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижобий натижага еришиш буйича соҳа вакилларига вазифалар белгилаб берилган.
Шундай касалликларнинг бири-бу вояга етмаганлар орасидаги саратон касаллиги бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19-майдаги «2025-2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-186-сонли қарори қабул қилиниб, унинг мақсади аҳоли саломатлигини таъминлаш соҳасида белгиланган вазифаларни, шунингдек, онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларни профилактика қилиш, ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, касалликларни эрта аниқлаш, комплекс терапия қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқ узоқ муддатли кузатув олиб бориш имконини берадиган қулай, юқори технологик ва инновацион тиббий инфратузилмани яратишга, педиатрия хизмати ҳамда болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган глобал ва миллий стратегик ташаббусларни амалга ошириш белгиланган.
Шунингдек, қарорда 2025-2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:
-болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;
-онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг бир йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, беш йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;
-саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш;
-онкогематологик касалликларга ташхис қўйиш муддатларини 4 кунгача ва онкологик касалликларга ташхис қўйиш муддатларини 14 кунгача қисқартириш;
-онкологик ва онкогематологик касалликларни даволашни 10 кундан 20 кунгача бўлган муддатда бошлаш;
-бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида болалар саратони белгиларини аниқлаш учун шароитлар яратиш;
-кадрлар салоҳиятини ошириш, устувор тартибда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар саратонига қарши курашишнинг барча бўғинларида бизнес жараёнларни рақамлаштириш.
Қарор билан Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизматининг академик, илмий ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда минтақа давлатлари ўртасида болалар онкогематологияси бўйича тажриба алмашиш мақсадида етакчи Европа университетлари клиникалари кўмагида Марказ ҳузурида давлат муассасаси шаклида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Академик хабнинг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланган :
- халқаро сертификатлаштириш ва узлуксиз тиббий таълим тизими бўйича баллар тўплаш стандартларига мос келадиган халқаро таълим дастурларини жорий этиш;
-қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш орқали болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизмати учун малакали тиббий ва илмий кадрларни тайёрлаш;
- болаларда онкологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида илғор клиник ва амалий тадқиқотларни татбиқ қилиш ва инновацияларни жорий этиш;
ЖАЛИЕВ Кабылбек, [28.05.2025 17:02]
-тиббиёт муассасаларининг болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасидаги илмий салоҳиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни ҳамда глобал академик ва тадқиқот тармоқларига интеграциялашувни ривожлантириш;
-етакчи хорижий фармацевтика компаниялари ва тиббиёт марказлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабларига мувофиқ белгиланган тартибда истиқболли дори воситалари ва даволаш методикаларининг клиник синовларини ўтказиш;
-стратегик режалаштириш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун болалар саратони билан касалланишнинг эпидемиологик тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзининг Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, давлаимиз раҳбари томонидан вояга етмаганларни соғломлаштириш, жисмоний ва маънавий етук келажакни тарбиялаш борсидаги қабул қилган қарорларини қўллаб-қувватлайди.
Халқ депутатлары Тахтакўпир
туман Кенгаши депутати А.Ж.Адилов.