Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматова ташаббуси билан тумандаги 12-мактабгача таълим ташкилотида "Хайир боғчам" тадбири ташкил этилди. Тадбирда болажонлар томонидан шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, катта концерт дастури намойиш этилди. Тадбир сўнгида туман Кенгаши депутати М.Нурматова томонидан битирувчи болажонлар учун эсталик совғалари топширилди.