Yangiliklar

Жорий йил 25 февраль куни Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент вилояти комиссиясининг биринчи йиғилиши ташкил этилди.

Жорий йил 25 февраль куни Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент вилояти комиссиясининг биринчи йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилиш аввалида семинар ташкил этилиб, “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, қонунда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.

Шундан сўнг Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент вилояти комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш аввалида комиссия раиси С.Файзиева аъзоларга сайловларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, туман ва шаҳар комиссиялари фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида вилоят комиссиянинг ваколатлари тўғрисида муҳим тавсия ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилиш давомида вилоят комиссиясининг иш режасини тасдиқлаш, комиссия аъзоларини ҳудудларга бириктириш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Slide 1 of 7