Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 419-сон Қонунининг мазмун-моҳияти, унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, таълим соҳасида шаффофликни таъминлаш, қонунга итоаткорликни янада кучайтириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
✅ Коррупцияга қарши кураш — ҳар биримизнинг бурчимиз!