Yangiliklar

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати Рустам Шамсиев Тошкент туманининг “Ибрат” маҳалла аҳолиси билан учрашув ташкил этиб, унда 48 нафар фуқароларининг мурожаат ва таклифларини ўрганиб чиқди.

Ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассалаларининг ҳолати, маҳалла идораларида яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан кўтарилган 8 та масала қабул жараёнида жойида ҳал этилди.

Шунингдек, Тошкент туманининг 2-сектор ҳудудидаги ёш сардорлар билан учрашув ташкил этилди. Қабул давомида уларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммоли масалалари тингланди. 

Учрашув давомида ёшлар томонидан кўтарилган 5 та масала жойида ҳал этилди. Мазкур учрашув давомида ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Мамлакатимизда бўлаётган сиёсий жараёнлар, Олий Мажлис, вилоят ва туман депутатларининг фаолияти, сиёсий партиялар хусусан, Халқ демократик партияси фаолияти бўйича ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

https://t.me/TV_Kengash

Slide 1 of 7