Депутат маҳаллада
Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Б.Ражабов, Б.Бойкелдиевлар томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида аҳоли муаммолари ўрганилди.
            Тадбир давомида аҳоли томонидан ижарага ер ажратиш,  ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда мурожаатлари ўрганишлар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари
ва хатлар юборилди.    
Коммунал соҳасидаги, ичимлик суви, уй таъмирлаш ва яна бир қатор вақт талаб этадиган мурожаатларга ечим топиш бўйича муддат белгиланди.
Масалан, Шўрчи тумани “Ёшғайрат” маҳалласини кесиб ўтувчи шаҳар - " Ёшғайрат" маҳалласи- "Катта Савур" шаҳарчаси йўналишидаги йўлда “Ўзбекистон” кўчаси ва 22-МТТга яқин жойдаги асфальт кўчани кесиб ўтувчи ариқ кўприги анча йиллардан буён яроқсиз ҳолга келган бўйича мурожаатлар, ўрганишлар юзасидан мутасадди ташкилотларга хат юборилди ва ҳозирги кунда Шўрчи тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда .