“ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22-сентябрдаги 54-сонли мажлиси баёни ва тасдиқланган чора тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашга сайланган депутат Урол Чутбоев ташаббуси билан "Навоий" маҳалласида яшовчи 1938-йилда туғилган устоз Абдурохимов Менгортиқ бобо холидан хабар олинди. Эътибор ва эъзоздан хурсанд бўлган кексалар дуога қўл очиб юртбошимизга миннатдорчилик билдириб мамлакат ривожи, тинчлиги, халқ фаровонлиги, саломатлиги йўлида қилинаётган ишларига ривож тиладилар.
✍️ Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгаши котибияти