Yangiliklar

Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди

СЕМИНАР

Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди

♦️ Бугун Учқудуқ туман ҳокимлигида, туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда “Юртимизда коррупциядан ҳоли муҳит яратиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

♦️ Семинарда туман Адлия бўлими раҳбари Улуғбек Тўраев сўзга чиқиб, давлат хизматчилари зиммасидаги масъулият, коррупциянинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар, шунингдек, раҳбар ходимларнинг шахсий намунаси муҳимлиги ҳақида атрофлича фикр билдирди.

 ♦️Семинар давомида иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди, қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Мубина Камолова ҳам мавзу юзасидан ўз муносабатини билдирди.

♦️ Тадбирда профилактика ишларини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича тарғибот материаллари тарқатилди.

Slide 1 of 8