Таълимда коррупцияга асло йўл қўйиб бўлмайди
🔹“Адолат” СДП Ширин шаҳар Кенгаши раиси Шахзод Дилшодов, Халқ депутатлари ширин шаҳар Кенгаши депутати Матлуба Рахмонқулова , Нуронийлар бўлими фаол нуронийлари Мамлакат Мамарасулова ва Дилором Ўташевалар билан биргаликда “Коррупцияга қарши курашиш” ойлиги доирасида “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида Ширин шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.
🔹Бу иллатга қарши ёш авлодда хуқуқий саводхонлигини ошириш,ва унга қарши нафрат туйғусида тарбияланган авлодни тарбиялаш лозимлиги ,айниқса таълим сохасида коррупцияга йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди. Коррупциянинг хавф-хатарларидан аҳоли ва ёшларни хабардор қилиш, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ёшлар онгида англатиш,халоллик , адолат тушунчаларини чуқур сингдириш даркор.