Yangiliklar

Депутатлар назорати

Хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ўрганиш юзасидан вилоят кенгаши
депутати Ш.Мамадацоев, шаҳар кенгаши депутатлари В.Хасанов, Э.Абдурахмонов, Н.Зикрияевлар томонидан Гулистон шаҳридаги
“Gold-lion” МЧЖ ва “NEW FLY TECHNO”МЧЖ ларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.  

 Лойиҳа доирасида жорий йилнинг 1-чораги учун 6.6 млн.доллар ўзлаштириш белгиланган бўлиб, 2025 йил якунигача 12,0 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Инвестиция лойиҳаси тасдиқланган тармоқ жадвали асосида амалга оширилаётган бўлиб, тармоқ жадвалида белгиланган муддатларда ишга тушириш имкони мавжуд. Ўрганиш натижасида Микрокредитбанк вилоят филиалидан олиниши режалаштирилган 7,0 млн доллар кредит ажратиш ва мазкур кредит муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш бўйича муаммолар аниқланди.  

Slide 1 of 1