Халқ депутатлари Давлатобод туман кенгаши 18-Зиёкор сайлов округи депутат Холиқов Қурбонали Мадаминович томонидан Боғ МФЙ ҳудудидаги Х.Олимжон, Зиёкор, Ўрикзор, Мустақиллик ва бошқа кўчаларда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар жойида ўрганилди.
Ўрганиш давомида йўлларни асфальтлаштириш, электр таъминоти ҳамда коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар кўтарилди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар тингланиб, масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш белгиланди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш ишлари давом эттирилади.