Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Мавлонов томонидан ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилди.
👥 Танишув давомида тадбиркорлик субъектидаги меҳнат шароитлари ва ҳолати ўрганилди.
🔍 Шунингдек, тадбиркор фаолиятини янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва давлат томонидан яратилган имтиёз ҳамда қўллаб-қувватлаш механизмларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
📝 Ўрганиш натижаларига кўра, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, иш самарадорлигини ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
🤝 Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган ишлар депутатлик назоратида давом эттирилмоқда.