Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
янв.21
Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
янв.21
Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
янв.21
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди

Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева ҳамда масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳафталик иш режаси ижроси доирасида тумандаги Камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди.
🔎 Ўрганиш жараёнида камбағалликни қисқартириш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Хусусан, камбағал оилаларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш, оила аъзолари бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
📊 Штаб масъуллари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот берилди.
✅ Ўрганиш якунида камбағал оилалар билан манзилли ишлашни кучайтириш, аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.