Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
янв.21
Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
янв.21
Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
янв.21
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда

«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла сифатида танлаб олинган «Соҳил» маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
🔹 Айни пайтда маҳалла еттилиги учун маъмурий бино қуриш, болалар майдончаси ҳамда пиёдалар йўлагини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.
🔹 Ўрганиш давомида маънан эскирган Маданият маркази биноси ўрнида замонавий ва қулай маскан барпо этиш, кичкинтойлар учун боғча ҳамда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида кутубхона ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
📌 Депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсия доирасида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектлар ҳолатини ўрганиш ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мазкур таклифларни амалга ошириш ва бунёдкорлик ишларини сифатли ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🤝 Маҳалла ободлиги ва аҳоли фаровонлиги — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналиши!

Slide 1 of 7