Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
янв.21
Зафар кўчасини ёритиш масаласи юзасидан депутатлик сўрови
янв.21
Булоқбоши маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
Қораполвон маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ўрганилди
янв.21
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик — депутатлик назоратида
янв.21
«Гаистон» маҳалласида аҳоли даромадини ошириш масалалари ўрганилди
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович «Қорасув» маҳалласи «Тошкент» кўчасида тадбиркор Ойдина Муҳаммедова томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти билан танишди.
Буюртма асосида сочиқ, камзул каби маҳсулотлар тайёрланаётган мазкур цехда Ижтимоий реестр ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Шунингдек, кооперация усулида яна 13 нафар аёл ўз хонадонида камзул тикиб, даромад топмоқда.
Ўрганиш давомида депутат томонидан цех фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда хотин-қизларнинг доимий даромад манбаларини кўпайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Мазкур ўрганиш «24 та тавсия»да белгиланган аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва оилалар даромадини ошириш йўналишидаги депутатлик фаолияти билан ҳамоҳангдир.
Бундай ташаббуслар хотин-қизларнинг касб-ҳунар орқали даромад топиши, оилалар фаровонлигини юксалтириш ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 2