ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Поромон маҳалласи Наврўз кўчасидаги эскирган электр таянч устунларини алмаштириш масаласи юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилган эди.
Депутатлик сўрови мутасадди ташкилот томонидан ижобий ҳал этилиб, айни вақтда ҳудудда янги электр таянч устунларини ўрнатиш ишлари бошланди.
Мазкур ишлар электр тармоғининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
✅ Ишларнинг сифатли ва белгиланган муддатда якунланиши депутатлик назоратига олинди.