ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда «Мадад» ННТ Янгиқўрғон туман вакили М. Тўхтасинов томонидан фуқаронинг мол-мулк ва никоҳдан ажратиш масалалари юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мулоқот давомида мурожаатда баён этилган ҳолатлар атрофлича муҳокама қилиниб, мол-мулкни тақсимлаш ва никоҳдан ажратишнинг қонунчиликда белгиланган тартиби тушунтирилди.
Фуқарога ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ваколатли органларга мурожаат этиш бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳат ва зарур тавсиялар берилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш ишлари давом эттирилади.