ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ, ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯСИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Йиғилишда туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил иккинчи чорак якунлари бўйича ижроси, бюджет даромадлари тушумини таъминлаш ҳамда маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими масъулларининг ахбороти эшитилди. Депутатлар томонидан бюджет ижроси, мавжуд камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятлар юзасидан саволлар ҳамда таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бюджет даромадларини ошириш ва маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан депутатлик назоратини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.