ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Аралов Латифжон Маҳмудович томонидан Бирлик маҳалласида бўлиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, маҳаллада ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли кредитлар ажратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.