Суҳбат ва тушунтириш ишлари давомида томонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, мавжуд муаммони ўзаро муроса ва келишув асосида ҳал этиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Натижада оилавий келишмовчилик бартараф этилди ҳамда томонлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувлик муҳити тикланди.
Депутат томонидан аҳоли ўртасида соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, оила қадриятларини асраш ва турли низоларнинг олдини олиш борасида профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.