ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссия раиси Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қорасув маҳалласида бўлиб, мурожаат билан чиққан фуқаронинг аризаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида мурожаатда кўтарилган масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, мавжуд ҳолат юзасидан тегишли маълумотлар йиғилди. Муаммони қонуний асосда ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда жойлардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.