Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАЛАРИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ АЖРАТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЕТТИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ОБОД МАҲАЛЛА - ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати Х. Ходжиматов ҳамда котибият мудири О. Ҳошимовлар томонидан Тўрақўрғон тумани “Озод” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида маҳаллада амалга оширилган кенг кўламли ишлар юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, ички кўчаларнинг асфальтлаштирилгани, электр тармоқларининг тўлиқ янгиланиб, замонавий таянч устунлари ўрнатилгани аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, қулай инфратузилма яратиш ва маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида депутатлар томонидан ҳудуддаги мавжуд камчиликлар ҳам аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўровлари юбориш масаласи белгилаб олинди. Ҳар бир муаммони босқичма-босқич ҳал этиш ва аҳоли мурожаатларига самарали ечим топиш борасида аниқ вазифалар қўйилди.

Мазкур ишлар маҳаллаларни янада обод қилиш, аҳоли учун муносиб ва фаровон турмуш шароитини яратиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштиришга хизмат қилади. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Slide 1 of 4