Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАЛАРИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ АЖРАТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЕТТИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши фаолияти ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши котибият мудири Т. Гаппаров, вилоят
Кенгаши депутати Н. Мухаммадиева бошчилигида Янгиқўрғон тумани Кенгаши фаолияти
ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида иштирокида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашлар
фаолияти, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, депутатлик сўровлари билан ишлаш
амалиёти, шунингдек, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти кўриб
чиқилди.


Маҳаллий Кенгаш ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигини янада
мустаҳкамлаш, жойлардаги муаммоларни самарали ҳал этиш, депутатлик сўровларидан
унумли фойдаланиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул
қилиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти ҳам таҳлил қилиниб,
уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.


Шу билан бирга, Янгиқўрғон тумани ҳокими А. Нажмиддинов ҳамда туман Кенгаши
котибият мудири М. Эргашева билан биргаликда Кенгаш котибиятининг моддий-техник
базасини янада мустаҳкамлаш, иш жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил
этиш ҳамда Кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар
белгилаб олинди. 

   

Slide 1 of 5