Yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухамад Нурмухаммедович сайловчилар билан 2025-йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича ахборот учрашуви бўлиб ўтди.

Депутат Абдуллаев Хуснимухамад Нурмухаммедович ўтган тўккиз ой давомида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамда ободонлаштириш йўналишидаги ишлар юзасидан батафсил маълумот берди. У маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби йўналишларда амалга оширилган амалий ишлар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, депутат йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган депутатлик дастури билан сайловчиларни таништирди. Мулоқот давомида фуқаролар томонидан уй-жой шароитларини яхшилаш, ижтимоий нафақаларни олиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар кўтарилди.

Фукаролар томонидан мурожаатлар депутатлар назоратига олиниб, уларнинг ечимлари юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиши белгиланди.

Slide 1 of 5