Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда йирик саноат корхоналари, замонавий инфратузилма, янги иш ўринлари яратилиши натижасида иқтисодий фаоллик тобора ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 3 - ноябрь санасида Президентимиз томонидан қаубл қилинган “Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Қорақалпоғистонда саноатни янги босқичга олиб чиқиш, туз ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ва минтақада иқтисодий ўсишни жадаллаштиришда катта аҳамиятга эга бўлди.