♻️Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари жамоатчилик вакиллари иштирокида "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Зангиота туман филиали томонидан амалга оширилган ишларни ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбирини ўтказди.
♻️Туман Кенгаши депутатлари М. Қорахўжаев, Г. Турсунова, "Истиқбол" газетаси бош муҳаррири Д. Шариповалар "Зарафшон" МФЙ да жойлашган ВУ-3 сув тақсимлаш, "Асл" МФЙдаги "Хўжамозор" сув иншоотларида бўлиб, аҳолининг сув истеъмолига бўлган талабларини таъминлаш мақсадида қилинган ишлар билан танишдилар.
♻️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-343 сонли қарорининг амалдаги ижросини ҳам ўрганиб чиқдилар.
♻️Депутатлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳолати ҳам кўздан кечирилди, мутасаддиларга зарур тавсиялар берилди.
Kanalga ulsnish: 👇
https://t.me/Zangiota_tuman_Kengashi