Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, тумандаги "оғир" маҳаллаларни ривожлантиришга қаратилган манзилли дастурлар ижроси доимий назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, 16-Туркистон сайлов округидан сайланган депутат А.Мадумаров томонидан "Файзиобод" МФЙда мазкур дастур доирасида олиб борилаётган ишлар депутатлик назорати тартибида ўрганилди.
Бугунги кунда ҳудудда режалаштирилган ишлар деярли якунига етказилмоқда. Хусусан, маҳалла болажонлари учун қурилаётган болалар майдончасида ишларнинг 90 фоизи бажарилиб, якунланиш арафасига келган.