Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати, Пахтаобод тумани Кенгаши раиси Б.Усмонов ҳамда ҳудуддан сайланган туман Кенгаши депутати М.Қўчқаров 2-умумий ўрта таълим мактабида дастур доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар ва депутатлик назоратини олиб бордилар.
Бугунги кунда мазкур муассасада "Илғор сантех" МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.