Сессия кун тартибида 13 та масала киритилган. Дастлаб 9-10 июл кунлари Кенгашнинг доимий комиссиялари томонидан 9 та масала кўриб чиқилиб қарор лойихалари тайёрланган. Сессия ишида 4 та масалалар жой олган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2024-йилнинг 2-чораги давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари тинглаш, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Давроновнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Нозимов туманда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Акрамовнинг тумана камбағалликни қисқартириш, камбағалликдан чиқариш бўйича 6 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан хисоботи тингланди.
Эшитилган масалалар ҳамда доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.