Ромитанлик ёшларнинг илм ва ҳунарга иштиёқи баланд. 2-А.Навоий сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Л.Авезова ташаббуси билан 1-сон касб -ҳунар мактабида "Касб ва ёшлар фестивали" ташкил этилди. Фестивалда умумтаълим мактабларининг касб-ҳунарга қизиқадиган иқтидорли 9-синф ўқувчилари таклиф этилди. Фестивалда таълим масканидаги ўқув йўналишлари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ўқувчилар қўли билан тикилган кийимлар ва уй рўзғор буюмлари кўргазмаси Касбга қизиқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.