Yangiliklar

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округида жойлашган 35-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.

📌Ўрганиш жараёнида профилактика инспектори билан биргаликда мактабдаги тартиб-интизом, ўқувчилар давомати, ёшлар тарбияси ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔍 Шунингдек, таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, синф хоналарининг ҳолати, ўқув жараёни ва ўқувчилар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари ҳам кўздан кечирилди.

✍️ Мактаб раҳбарияти ва масъуллар билан ўтказилган суҳбат давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан фикр алмашилди.