Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Pastdarg‘om tuman Kengashi doimiy komissiyalar raislari
янв.21
Oshiq Ota mahallasida ijtimoiy himoya masalalari o‘rganildi
янв.21
Mahallada tizimli ishlar o‘rganildi
янв.21
Deputat tomonidan Quyidarg‘om mahallasi ijtimoiy xodimi faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash to‘g‘risida”gi O‘RQ-528-sonli Qonun ijrosi o‘rganilmoqda
янв.21
Deputat tashabbusi bilan aholi salomatligi yo‘lida muhim qadam!
янв.21
Davlat tiliga e’tibor – millatga hurmat!
янв.21
PASTDARG‘OMLIK TADBIRKOR AYOL: SHIRINLIKLAR ORTIDAGI 300 MILLIONLIK DAROMAD
янв.21
Mehnat mahallasida muammolar tinglandi va yechimlar muhokama qilindi
янв.21
Deputat tashrifi: 32-DMTTdagi muammolar o‘rganildi
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ — ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА

Миробод туманида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг интилиш ва ғояларини қўллаб-қувватлаш янги босқичга чиқмоқда.

Темирйўлчилар техникумида Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Г.А.Агзамова, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари М.Машарипов, А.Каримов, туман ёшлар маслахат гурухи раиси М.Ташпулатов ва техникум раҳбарияти иштирок этдилар.

Мажлисда ёшлар билан боғлиқ долзарб масалалар, уларнинг таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, ҳудуддаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Иштирокчилар томонидан таълим, бандлик, спортни ривожлантириш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Асосий эътибор — ёшлар истиқболига!

✔️ Мулоқот давомида талаба-ёшларнинг таълим, бандлик ва спортни ривожлантириш бўйича дадил таклифлари эшитилди. 

✔️ Ёшлар маслаҳат гуруҳи раиси М. Ташпулатов ҳамда талабалар томонидан илгари сурилган ҳар бир ташаббус депутатлар томонидан атрофлича таҳлил қилиниб, уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича аниқ йўл хариталари белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, ижтимоий фаолликни кучайтириш ва турли лойиҳаларда ёшларни иштирокини кенг қамраб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Туман ёшлар маслаҳат гуруҳи раиси М.Ташпулатов хамда талабалар томонидан билдирилган таклифлар асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Г.А.Агзамова томонидан ёшларнинг ҳар бир ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек ёшларга бугунги кунда ёшлар орасида кенг оммалашиб бораётган (Ибрат фарзандлари, 

Mutolaa, Ustoz AI, Uzchess ва Қизлар академияси) ҳақида маълумотлар берилди ва фойдаланиш йўл йўриқлари ўргатилди.

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги КҚ-102-В-сонли қарори асосида ташкил этилган. Ушбу қарор билан гуруҳларнинг фаолияти ва Намунавий низоми тасдиқланган

Slide 1 of 9