Yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: БОЛАЛАР ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАСИ

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: БОЛАЛАР ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАСИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши 10-Ғайрат сайлов округи депутати Сидиқов Дилшод Хасанбой ўғли томонидан ўз сайлов округидаги Гулшан МФЙ ҳудудида жойлашган 38-сонли мактабда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишда мактаб директори ҳамда Боғ МФЙ ёшлар етакчиси иштирок этди. Ташриф давомида мактаб ҳудудида жойлашган болалар майдончасининг ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

🔍 Ўрганиш натижасида болалар майдончаси атрофидаги деворлар ҳозирги кунда яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, бу эса болалар ҳаёти ва хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётгани аниқланди.

📌 Мазкур масала юзасидан: ▫️ мавжуд камчиликларни бартараф этиш; ▫️ болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш; ▫️ ушбу муаммони тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилишини таъкидланди.

Шунингдек, масъулларга ушбу ҳолатни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва тушунтиришлар берилди.