Yangiliklar

ДЕПУТАТ ТАШРИФИ: ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ДЕПУТАТ ТАШРИФИ: ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Мухаммаджон ўғли томонидан Қизилқиёқ маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, аҳоли турмуш шароити ва томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

🌱 Ташриф давомида: ▫️ томорқа ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш;

▫️ мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, қўшимча даромад манбаларини яратиш;

▫️ деҳқончилик ва кичик хўжалик фаолиятини ривожлантириш масалалари юзасидан аҳолига тушунтиришлар берилди.

📌 Шунингдек, аҳоли даромадларини ошириш, оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ва бандликни таъминлашга қаратилган амалий тавсиялар берилди.

✅ Бундай ўрганишлар орқали хонадонлардаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудуд иқтисодий ривожига ҳисса қўшишга эътибор қаратилмоқда.

Slide 1 of 1