Yangiliklar

"Ўзбекистон — 2030" стратегияси "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси

Бекобод шаҳар Экологик партия раиси Бунед Холматов ва Халқ Депутатлари Бекобод шаҳар кенгаши депутати Марҳабо Холикова иштирокида, "Ўзбекистон — 2030" стратегияси "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Сухбат давомида, лойихада кўрсатиб ўтилган мезонлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди: Хусусан:   

--маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;

--аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;

--табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;

--ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш каби масалалар бўйича йиғилганларга тушунтириш берилди ҳамда уларга таклифлар бериш ва ушбу дастурни қўллаб-қувватлашга чиқарилди.

Slide 1 of 1