КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган Қорасув МФЙ ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳоким ёрдамчиси ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши мутахассиси Комилжон Эгамбердиев иштирок этди.
Мазкур ўрганиш давомида Қорасув МФЙдаги кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ҳолати, бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати кўздан кечирилди.
Шунингдек, аҳоли билан суҳбатлашилиб, мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди. Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.