2025-йил 24-январ куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси" йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Наманган шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан 2024-йил давомида фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
2. 2025-йилда Наманган шаҳарни комплекс ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 29-ноябрдаги KQ-6-V-сон қарорини Наманган шаҳарда ижросини таъминлаш тўғрисида.
4. Наманган вилояти солиқ бошқармасининг хати тўғрисида.
5. Наманган шаҳарда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ масалаларни ижросини таъминловчи шаҳар ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаш тўғрисида.