Шу йилнинг 25-декабр куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси"нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарорига мувофиқ, жорий этилаётган тизимни самарали ташкил этиш мақсадида, хорижий экспертларни жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий экспертлар билан ҳамкорликда илмий асосланган ҳолда, Республиканинг барча шаҳарларида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режасини ишлаб чиқиш бўйича Наманган шаҳарда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек йиғилишда Ташаббусли бюджет бўйича 1,5 минг кўп овоз олган Эндокринология шифохонасининг лойиҳасига қўшимча маблағ ажратиш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилишда доимий комиссия депутатлари, Наманган вилояти транспорт бошқармаси ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари шунингдек йўл-транспорт инфратузилмасини лойиҳа раҳбарлари иштирок этишди.