Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
янв.21
Mahallada uchrashuv: muammolar o‘rganilib, takliflar bildirildi
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси" йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ҳузуридаги "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси"нинг 2025-йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Янги йил байрами кунларида ижтимоий ҳимояга мухтож хонадонлардан хабар олинди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Xalq deputatlari Namangan shahar Kengashining "Ijtimoiy soha, yoshlar siyosati, madaniyat va sport masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi"ning yig‘ilishi
янв.21
Xalq deputatlari Namangan shahar Kengashining Mahalliy budjet, tadbirkorlikni rivojlantirish va iqtisodiy islohotlar masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasining yig‘ilishi
Ватан ҳимоячилари – миллат ифтихори

14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қамаши туманида эзгу анъаналардан бири давом этди. "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди туман бошлиғи Ирода Мингалиева ва xалқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши котибияти мудири Марxабо Туропова афғон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди.

Тадбир чуқур самимият ва фахр туйғулари билан ўтди. Афғон уруши қатнашчилари – ҳар биримиз учун жасорат ва мардлик тимсоли. Улар ўз юртларининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида қийинчиликларни енгиб, фидойилик кўрсатган.

Ташриф давомида уларнинг ҳаёти ва ўтган йўллари ҳақида илиқ суҳбатлар ўтказилиб, байрам билан самимий қутловлар айтилди. Ҳар бир иштирокчига махсус совғалар топширилиб, уларнинг юзидаги табассум барчани қувонтирди.

Бу каби тадбирлар нафақат Ватан ҳимоячиларига бўлган ҳурматнинг ифодаси, балки ёш авлодга жасорат, ватанпарварлик ва фидойилик сабоқларини беришда муҳим аҳамият касб этади.

Қамаши тумани аҳолиси учун Ватан ҳимоячилари куни – нафақат байрам, балки мардлик ва элпарварлик рамзи сифатида улуғланадиган қутлуғ кундир. Бундай тадбирлар юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг қадрини янада чуқурроқ англашга сабаб бўлади.

Ватан ҳимоячилари – элнинг қалқони, халқнинг фахридир!