Ўтганлар ёди мангудир
9-май "ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ
КУНИ" муносабати билан Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутати Носиров Обиджон бошчилигида Андижон
вилояти киргиз миллий маданий маркази фаоллари марҳум Абдурасул ота Алиев хонадонига ташриф буюрдилар. Маьлумки А.Алиев вилоят киргиз миллий маданий маркази ташкилотчиси ва биринчи раиси эди.
Хонадонда оила аьзолари билан учрашув ташкил этилди. Отанинг порлок хотиралари, эзгу ишлари ёдга олинди. Оила вакилларига марказнинг эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг ота манзил топган махалла кабристонига
бориб КУРЬОН тиловатлар қилинди ва қабрига гулдасталар қўйилди.