Инсон азиз –хотира муқаддас
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб
зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради.
Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик
бағишлайди. 9-май “Хотира ва қадрлаш куни ” муносабати билан Жалақудуқ туманида байрам тадбири ташкил
этилди. Тадбир муносабати билан Жалақудуқ тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ҳикматилло Латипов Давлатимиз раҳбарининг 2-Жахон уриши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фидойиларга йўллаган табригини
етказди.
Шунингдек, тадбирда, 2-Жахон уришида халок бўлган
ватандошларимиз, узоқ йиллар давомида Жалақудуқ туманининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жабҳаларда ривожланишига ўзининг улкан хиссаларини қўшган, туманда раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб, кўплаб шогирдлар тайёрлаган фидойи инсонлар ёд олиниб уларнинг ҳақларига дуолар қилинди.
Тадбирда вилоят "Нуроний" жамғармаси
раҳбари Охунов Ўктамжон Набиевич ҳам иштирок этди. Ўтказилган байрам тадбирида туман Кенгаши депутатлари И.Жўраев, О.Носиров, Н.Хурхонова, Ш.Хайтахуновлар қатнашдилар.