Миллий либос – миллий ифтихор!
Ҳар бир халқнинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналари ва маданий мероси бор. Миллий либослар эса ана шу бебаҳо мероснинг ёрқин ифодаси бўлиб, халқнинг нафақат гўзаллик ва нафисликка бўлган меҳрини, балки унинг тарихи, диди ва санъатини ҳам акс эттиради.
Бугунги кунда миллий либослар замонавий услуб билан уйғунлашиб, кундалик ҳаётимизга қайтаётгани қувонарли ҳолатдир. Улар нафақат байрам ва тантаналарда, балки иш жараёни, расмий тадбирлар ҳамда кундалик турмушда ҳам фахр билан кийилмоқда. Чунки миллий либос – бу нафақат гўзаллик рамзи, балки бизнинг аждодларимиздан қолган бебаҳо мерос, миллий ғурур тимсолидир!
Бугун Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутатлари ҳам "Миллий либослар куни" тадбирида фаол иштирок этиб, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.