Yangiliklar

Депутат фаолиятидан

🔹Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилиши керак ва инсон қадрини ифода этиши лозим. Бунинг учун эса фуқаролар бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб бормоғи, қабул қилинаётган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб бориши керак.Бу борадаги ишларни ташкил этишда депутатлар фаоллик кўрсатишмоқда. 

🔹Ҳалқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутати Бойтураев Дилшод томонидан Мирзаобод тумани касб-хунар мактабида ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-16-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ўқувчиларга маълумот берилиб,давлат дастурида 5 та устувор йўналиш бўйича бу йилги амалга ошириладиган мақсадлар ва лойиҳалар юзасидан батафсил тушунча берилди.