Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сессияда қабул қилинган қарор ижроси таъминланмоқда!
янв.21
Миробод туманида "Cайёр қабул": аҳоли муаммолари тингланди ва жойида ҳал этилди
янв.21
“Биродарлик” МФЙда хавфсиз маҳалла доирасида видеокузатув тизими кенгайтириш чоралари кўрилади
янв.21
Депутат фаолияти: Маҳалла тинчлиги ва қарорлар ижроси эътиборда
янв.21
“Депутат аралашуви билан болалар майдончаси, оналар боғи тартибга келтирилди”
янв.21
“Миробод тумани прокурори, ҳоким ўринбосари ва депутатларнинг биргаликдаги қабули бўлиб ўтди”
янв.21
“Депутат аралашуви билан болалар майдончаси, оналар боғи тартибга келтирилди”
янв.21
Mirobod tumanida doimiy komissiya yig'ilishi o'tkazildi.
янв.21
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Ахмедовнинг “Салор” МФЙда
янв.21
“Депутат муаммони ўрганди ва ечимини топди”
Сайловчилар мурожаати эътиборда: Муаззам онанинг мурожати назоратга олинди.

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Болтаева ўзи сайланган округдаги маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш давомида “Қорасув” МФЙ, Олтинкўл 2-тор кўчасида яшовчи Муаззам онанинг мурожаати тингланди. Ёлғиз ва нафақада бўлган онахоннинг уйи таъмирталаб ҳолга келиб қолган, бироқ уни янгилашга моддий имконияти етарли эмас.

Амалий қадамлар:

Мурожаат юзасидан фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. Маҳалладаги ижтимоий ходим ва хотин-қизлар фаоли билан биргаликда онахонни «Аёллар дафтари»га киритиш ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази орқали ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Маълумот учун:

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан уй-жойни таъмирлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача (алоҳида ҳолларда 50 бараваригача) маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Муаммо назоратга олинди ва ижроси таъминланиши бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Slide 1 of 7