“Ҳафталик иш режаси” доирасида халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Гулбахор Кулматова “Биродарлик” МФЙда бўлди.
Навбатдаги сессия олдидан ўрганиш жараёнида асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси ҳамда маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига қаратилди.
Ўрганиш жараёнида:
🛡 Маҳалла раиси ва профилактика инспекторининг ушбу йўналишдаги ишлари таҳлил қилинди;
🛡 Ҳудуддаги жиноятчилик аҳволи ва “маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди;
Депутат томонидан маҳалла профилактика инспекторига ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли муаммолари билан тизимли ишлаш бўйича ўзининг тавсияларини билдирди.
📌 Биргаликдаги мақсадимиз — маҳаллада хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдир.