Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Гулбаҳор Кулматованинг “Биродарлик” маҳалласидаги ўрганишлари амалий таклифлар билан давом этди.
Навбатдаги асосий масала — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси доирасида ҳудудни тўлиқ камералаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўлди.
Ўрганиш натижаларига кўра:
✔️ “Биродарлик” МФЙ ҳозирда жиноятчиликдан холи “яшил ҳудуд” тоифасида бўлса-да, ҳушёрликни ошириш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
✔️ Маҳалла кўчаларига жами 36 та видеокамера ўрнатилган.
✔️ Бироқ, ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ва аҳоли осойишталигини кафолатлаш учун қўшимча камералар ўрнатишга эҳтиёж мавжуд.
✔️ Маҳаллани “Хавфсиз шаҳар” ягона дастурига улаш масаласи Кенгашнинг доимий комиссияси муҳокамасига киритиладиган бўлди.
Бунинг учун⬇️⬇️⬇️:
🗣️ Зарур харажатларни ҳисоблаш;
🗣️ Дастлабки техник сметаларни тайёрлаш бўйича келишиб олинди.
📌 Биргаликдаги мақсадимиз — ҳар бир кўча ва хонадон хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш.