Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
MIROBOD TUMANIDA QISH MAVSUMIDA AHOLINI ARZON VA SIFATLI OZIQ-OVQAT BILAN TA’MINLASH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
YAQINLASHIB KELAYOTGAN YANGI 2026-YIL MUBORAK BO‘LSIN!
янв.21
XALQ DEPUTATLARI MIROBOD TUMAN KENGASHI RAISI SAYLANDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI MIROBOD TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI 18-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI MIROBOD TUMANI KENGASHINING DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
AMERIKADAGI NUFUZLI TANLOVDA MIROBODNING 5 NAFAR IQTIDORLI YOSHI YUQORI NATIJA QAYD ETDI
янв.21
MAHALLASIDA SODIR ETILGAN JINOYAT YUZASIDAN MUHOKAMA O‘TKAZILDI
янв.21
Mirobod tumanida yashirin iqtisodiyotni qisqartirish masalalari ko‘rib chiqildi
янв.21
Bugun milliy istiqlolimiz ramzi, hurlik qoʻshigʻi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilinganining 33-yilligidir
янв.21
Barchangizni 8-dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni bilan samimiy tabriklaymiz!
ТАШАББУСКОР ТАДБИРКОР ДЕПУТАТ

 Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Ахмедов Акмал Қавулжонович "EUROAZIYA MOTORS" MCHJ ягона
таъсисчиси, автомобил сотишга ихтисослашган 30 иш ўринларини яратган, CHevrolеt бренди остида Ўзбекистонда
ишлаб чиқарилган автомобилларни сотади. Йиллик автомобил сотиш ҳажми 656,245 млрд сўмлик, йиллик айланмаси 656,245 млрд сўм, 4400 дона сотиш хажми. 

"Byd Jizzakh" MCHJ ягона таъсисчиси, автомобил сотишга ихтисослашган 8 иш ўринларини яратган, BYD бренди остида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотади. Йиллик автомобил сотиш ҳажми 160 млрд сўмлик, йиллик
айланмаси 160,000 млрд сўм, 300 дона сотиш хажми. 

Акмал Ахмедов Шароф Рашидов тумани ҳудудидан 8 гектар ер олиб замонавий иссиқхона барпо этди. У Жиззах вилоятида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишларида ҳам ўзини синаб кўрди.
Ҳозирда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳудудда арзон уй жойларни қуриш ишларини олиб бораяпти. Туманда балиқчилик хўжалигини ҳам ташкил этиб, юртдошларимизни пархезбоп балиқ гўштига бўлган эхтиёжини қондиришга хисса қўшаяпти. 

Унинг халқ дарди, юрт ободлиги йўлидаги эзгу ниятлари бисёр. Тез тез сайловчилар билан учрашиб, ҳудуддаги муаммоларни ўрганади ва ўз ёрдамини аямайди. Ёшларни олға интилишга чорлайди. Келгусида уларни ҳам тадбиркор
бўлишга ундаб мотивация беради. Халқпарвар ва заҳматкаш тадбиркорнинг меҳнатлари 2023 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.  

2016 йилдан кейин юртимизда олиб борилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан сўнг қурилиш соҳасида ҳам ўзимни синаб кўрди.
Давлатдан кредит олиб, шаҳримиз ҳудудидан ер олиб кўп қаватли турар жойлар қуришиш ишларини бошлади. Бу албатта жуда катта лойиҳа эди ва амалга ошириш ҳам осон кечмади. Соҳа учун янгилик бўлгани сабабли Туркиядан ва ўзимиздан мутахассисларни жалб қилди. Лойиҳа асосида дастлаб 48 хонадондан иборат бўлган кўп қаватли турар жой масканини барпо этди. Кейинроқ 96 хонадонли уйларни барпо этди. Шу тариқа қурилиш соҳасига ҳам кириб бориб, кўпгина йўналишларни ўрганди ва катта тажриба орттирди. Ўтган 5 йил мобайнида Жиззах шаҳрида ва Зомин туманида 300 га яқин кўп қаватли уйларни қуриб фойдаланишга топширди. Қурган уйлари аҳолига қай даражада қулай ва қандай шароитларни ўзида жамлайди? Бунёд қилган кўп қаватли турар жойларини олдинги ҳолатларга солиштириб айтадиган
бўлса, хонадонларнинг ҳар бирига алоҳида сув насоси орқали сув тортиб чиқарилар эди. Қулайлик яратиш мақсадида кўп қаватли хонадонга 35 тонналик сув заҳирасини кўмиб фақат битта насос орқали тортиш имконини яратганди. Бундан ташқари аҳоли электр энергиясидан узилишларсиз, ток камлигидан азият чекмаган ҳолда фойдаланишлари учун тўртта кўп қаватли уйга битта трансформатор ўрнатиб, иккита фидерга улаган. 2021 йилда чет эллик ҳамкорлари билан Жиззах велотрек трассасини қурди. 8 гектар ерда 4 та стадион, мини стадион, 4 та теннис майдони ташкил этганлиги диққатга созовордир. 

Халқ депутаталри вилоят Кенгаши депутати Ахмедов Акмал Қобилжонович