Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
“Farovon” MFYda xotin-qizlar faoli faoliyati o‘rganildi
янв.21
Deputat nazorati natijasida ijobiy masala o‘z yechimini topdi
янв.21
“Janubiy” MFYda “mahalla yettiligi” faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Janubiy” MFY hududida yoritish tizimi holati o‘rganildi
янв.21
“Janubiy” MFY hududida ochiq kanalizatsiya quduqlari holati o‘rganildi
янв.21
“Janubiy” MFY hududida ko‘kalamzorlashtirish va xavfsizlik holati o‘rganildi
янв.21
“Janubiy” MFYda yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Janubiy” MFYda hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Janubiy” MFY raisining faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Yangiobod” mahallasida uchastka noziri faoliyati o‘rganildi
“Яна бир масала сессияда  ижобий ечим топди”
 Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг сессия кун тартибида бир қатор мухим ва ечимини кутиб турган масалаларни мухокамаси бўлиб ўтди.

🗣️ Жумладан, Миробод тумани “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги масала мухокамасида, Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни  ривожлантириш ва  иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан ўрганиш ва назорат-таҳлил тадбири доирасида, жорий йилнинг 25-май ва 5-июн кунлари оралиғида танланма асосида, Миробод туманидаги 154, 147, 175, ва 328-умумтаълим мактабларида инклюзив таълимни ташкил этиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалани жойига чиқиб ўрганилди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги “Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 638-сонли қарорининг 1-иловасидаги Низом талаблари

🗣️ Ўрганиш жараёнида  Ўрганиш жараёнида тақдим этилган маълумотлар амалий ҳолат билан солиштирилганда, ҳақиқатда ногиронлиги бўлган ўқувчиларни инклюзив таълим олишида зарур бўлган асбоб-ускуна ва жиҳозлар русуми, харид нархи, шартлари тўғрилиги аниқланди.

🗣️ Назорат ва тахлил тадбирлари доирасида тақдим этилган хужжатлар тўплами билан танишиб, депутатлар томонидан Миробод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 31, 83, 94, 147, 154, 158, 175, 263, 294 ва 328-умумтаълим мактабларида инклюзив таълимни ташкил этиш учун 225 825 000 (икки юз йигирма беш миллион саккиз юз йигирма беш минг) сўм маблағ ажратилди.

🗣️ Муҳокамалар депутатлар томонидан таҳлилий ёндашув асосида, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Кўриб чиқилган масалла юзасидан қарор қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.

Натижа: Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 2026-йил 10-июндаги “Миробод тумани “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисида”ги III-25-56-14-199-К/26-сонли қарори.
Slide 1 of 7